Маълум қилинишича, Шоҳрухбек​ Ўразолиев ​(вафотидан кейин) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегара пости бошлиғининг ўринбосари​ Бобиржон​ Мухидинов  «Жасорат» медали билан мукофотланишди. Шоҳрухбек​ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари мутахассис-гранатомётчиси эди. 

"Ўғлим ўз қасамёдини бузмасдан, ўз жонини Ватан учун фидо қилди. Шундай ўғлим борлигидан фахрланаман", деб интервью берган марҳумнинг отаси.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб бошланган сел хавфидан ҳимояланиш учун барча мутасадди вакиллар, жумладан Шоҳруҳбек​ ҳам қайноқ ҳудуддаги ишларга жалб этилганди. У сел хавфини бартараф этишда ҳалок бўлган.