Хусусан, қуйидагиларни назарда тутадиган балл тўплаб бориш тизимини жорий этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади: 

ҳар йили ҳайдовчилик гувоҳномасига 12 балл ёзиш. Бу баллар қоидабузарлик турига қараб камайиб боради (яъни, агар ҳайдовчининг қоида бузиши 12 баллга етса, у ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади);

балл тизимини қўллашда дифференциал ёндашув (яъни, жарима баллари Йўл ҳаракати қоидалари қанчалик оғир бузилганлигига қараб белгиланади);

муайян вақт ичида Йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.