Нашр маълумотларига кўра, тинтувлар собиқ бош вазирнинг бир нечта қароргоҳида, шунингдек, унинг эски офисида ўтказилган. Улар 1MDB (Биринчи Малайзия инвестициялар ва тараққиёт фонди) давлат фондидаги суиистеъмолликлар бўйича суриштирувга алоқадор экани айтиляпти.
«Биз дизайнерлик сумкалари бўлган 284та қути топдик. Текширувдан сўнг шу аниқландики, 72та сумкада турли валюталар, жумладан Малайзия ринггитлари ва АҚШ долларлари, соатлар ҳамда қимматбаҳо буюмлар бўлган», - дея айтиб ўтди полициянинг иқтисодий жиноятларни суриштирувдан ўтказиш бўйича департаменти раҳбари Датук Сери Умар Сингх.
Нашр топилган қимматбаҳо буюмларнинг умумий баҳосини ошкор этмаган. Шунингдек, таъкидланишича, аниқланган сумкалар Louis Vuitton ва Birkin премиал брендларига тегишли бўлган.

