Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги делегациянинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил учун маданий тадбирларга ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланилади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига:

делегация аъзоларини йўналиш бўйича авиачипталар билан таъминлаш чораларини кўриш;

белгиланган вазн ва ҳажмдан ортиқ юкларни тўловларсиз расмийлаштириш вазифалари юклатилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегациянинг Японияга кириш визаларини расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига:

тадбирни ўтказиш учун Японияга олиб кетилаётган тегишли ашёларни бадиий экспертизадан бепул ўтказиш;

Японияда “Ўзбекистон ҳафталиги”ни юқори савияда ўтказиш вазифаси топширилди.

Япониянинг Токио, Осака ва Нагоя шаҳарларида 2018 йилнинг 15-22 май кунлари “Ўзбекистон ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркиби: