Маълум қилинишича, бундан кейинги мушакбозликлар шаҳарнинг бир неча нуқталарида ўтказилади.

«Таклифларни ўрганиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳри ҳокимлиги Тошкент шаҳрида ўтказиладиган келгуси байрамларда отиладиган мушакларнинг сифатини ва гўзаллигини, замонавий шаклларда акс этишини халқаро даражага кўтаришни ва отиладиган мушакларнинг сонини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари мушакбозликдан баҳра олиш имкониятига эга бўлишлари учун, шаҳримизнинг бир неча ҳудудларида ўтказилиши кўриб чиқилмоқда», дейилган хабарда.