Видеода Хоригути рақибига чап қўл билан зарба бергандан кейин унинг рингга йиқилганини кўриш мумкин. Япониялик ерда чўккалаб ётган рақибига яна зарба бера бошлаганда ҳакам жангни тўхтатган.
Жанг Япониянинг Фукуока шаҳрида 6 май куни RIZIN FF 10 мусобақаси доирасида бўлиб ўтган.


