Мазкур Мажмуа маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағларини жалб этилган ҳолда 2019 йилнинг август ойига қадар ишга туширилади.
Бухоро аэропорти ва темир йўл вокзалидан Афшона қишлоғига хавфсизликни таъминлаган ҳолда туристик автобус, микроавтобус ва такси хизматлари ташкил этилади.
Фармойишда шунингдек, Абу Али ибн Сино довруғини жаҳон миқёсида янада кенг тарғиб қилиш бўйича мунтазам равишда хорижий мамлакатлар, айниқса буюк олим ҳайкали ўрнатилган Франция, Австрия, Бельгия, Туркия, Эрон ва Тожикистон давлатлари делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш ҳам назарда тутилмоқда.



