Ҳаттоки энага қарамоғида бўлган пайтда қизча оғир куйишни бошидан ўтказади. Танасининг 36 фоизи куйган қизчани энага У.О. шифокорга ҳам кўрсатмайди. Эндигина 6 ёшни қарши олаётган С.С. мана шу каби зўғимларга бардош бера олмай, вафот этади.
Қизча вафот этгач, У.О. турмуш ўртоғи М.О. билан Самарқанд тумани Катта Туркман қишлоғи қабристони қоровули К.Т.га мурожаат қилган. Аммо К.Т. марҳум вафот этганлиги ҳақида шифокор хулосасини сўраган. ИИБ томонидан ўтказилган текширувдан сўнг жиноят фош бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида ўтказилган суд жараёнида мазкур жиноят иши ўрганилиб, айбланувчи У.О. икки йилу олти ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.


