Нашр маълумотларига кўра, ушбу ҳолат 27 март куни  Нью-Йоркда яҳудий ташкилотлар етакчилари билан ёпиқ йиғилишда юз берган. 

“Охирги ўнлаб йиллар давомида Фаластин раҳбарияти унга тинчликка эришиш учун билдирилган барча таклифларни рад этиб, бирин-кетин имкониятларни қўлдан чиқарди. Фаластинликлар учун таклифни қабул қилиш ва музокаралар столи атрофига ўтириш ёки овозини ўчириб, шикоят қилишни бас қилиш вақти келди”, деб айтган валиаҳд шаҳзода. 

Шаҳзода, шунингдек, Саудия Арабистони учун Фаластин масаласи эмас, балки Эроннинг минтақадаги таъсири устувор масала эканлигини айтган.