Таъкидланишича, ҳодиса 24 апрель куни Анапа яқинидаги Чембурка хутори ёнида юз берган. 71 ёшли эркакнинг ўзи шифохонага мурожаат қилган.

Унинг сўзларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси туфайли у машина капоти устига отилиб кетган, шу сабабдан олд ойна синган.

Хабар берилишича, Углев «Новичок» асаб-фалажловчи заҳарловчи моддани ишлаб чиққан гуруҳ таркибида бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Новичок» заҳарли моддасининг яратувчиларидан бири сифатида эътироф этиладиган кимёгар Вил Мирзаянов Скрипални заҳарлашда бу моддадан фойдаланишгани аҳмоқлик бўлгани ҳақида маълум қилганди.