Қайд этилишича, 2018 йил 28 март куни бедарак йўқолиб қидирувда бўлган 1992 йилда туғилган Ш.С. 5 апрель куни соат 15.40ларда, “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Марказий Мирзачўл” зовуридан бел қисмига арқон билан бетон бўлаги боғланган ҳолдаги жасад  топилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни марҳума Ш.С.нинг турмуш ўртоғи, Мирзаобод тумани “Ҳақиқат” МФЙ Бахт кўчасида яшовчи, 1989 йилда туғилган Б.Қ. содир этганлиги аниқланиб қўлга олинган.