Вилоят кенгаши хабарига кўра, ҳужум оқибатида тахминан 50 киши ҳалок бўлди. Унинг маълумотларига қараганда, ҳалок бўлганлар орасида – кўплаб толиблар ва маҳаллий аҳоли вакиллари.
Pajhwok ахборот агентлиги маълумотларига кўра, камида 20 нафар инсон маҳаллий шифохонага олиб кетилди.
Авиазарба пайтида бинода 200дан ортиқ киши бўлган, жумладан «Толибон» олий кенгаши аъзоларидан бири ҳам. Ҳаво ҳужуми давомида мадраса биноси бутунлай вайрон бўлган.


