Расмий маросимга Тошкентдаги Қозоғистон элчихонаси олдида қад ростлаган, қозоқ миллатининг миллий қаҳрамонларидан бири Абай Қўнонбоев ҳайкали ёнида старт берилди.
Маълумотларга кўра, мазкур маросимга Жанубий Қозоғистон области акими Ерболом Садиров бошчилигидаги делегация ҳам ташриф буюрган. Бундан ташқари, ушбу марафонда Ўзбекистон томонидан расмий шахслар, пойтахт аҳолиси ва қозоқ диаспораси вакиллари ҳам иштирок этган. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаев барчани Наврўз билан қутлаб, икки мамлакатнинг бундан кейинги ҳамкорлигига муваффақиятлар тилади.
Веломарафонда Қозоғистоннинг 111, Ўзбекистоннинг эса 40 нафар велосипедчиси қатнашди. Улар биргаликда 125 километрли масофани босиб ўтишлари керак бўлади.


