Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти бўлинмаси вакиллари баҳорий байрам айёмида муассасадаги 279 нафар ногирон болаларни йўқлаб бордилар.
Ҳарбийларимиз болажонларни байрам билан табриклаб, совғалар улашишди. Тарбияланувчиларнинг мазкур тадбирдан кўнгиллари шод бўлгани аниқ. Улар ўзлари ёдлаган шеърлардан айтиб беришди.
“Мурувват” уйи ходимлари эзгу ният билан ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.











