Хусусан, Жириновский Собчакни «ҳеч нарсани бошқармаган, кўчадан келган қизча» деб атаган.
«Брежнев пайтида сизни руҳий касаллар шифохонасига олиб кириб қўйишган бўларди», - дея айтиб ўтди РЛДП етакчиси Собчакка мурожаат қилиб.
Собчак бундан ғазабланди ва Жириновский «25 йилдан бери масхарабозлик билан шуғулланаётганини» маълум қилди.
«Сиз одамларга ҳар доим қўрс муносабатда бўласиз», - дея хулоса қилган Собчак.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 февраль куни Россия президенти лавозимига номзод Ксения Собчак “Россия 1” телеканалидаги сайловолди дебатлари вақтида Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновскийга стаканидаги сувни сепиб юборгани хабар қилинганди.



