Кун мавзусида 2018 йилда ОФК миқёсида турли мусобақаларда иштирок этувчи терма жамоаларнинг бош мураббийларини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасининг бош мураббийи қилиб Владислав Хан тайинланди. Терма жамоа 2-12 май кунлари Осиё чемпионатида иштирок этади.
Ўзбекистон аёллар футбол терма жамоаси бош мураббийи қилиб Баҳром Норсафаров тайинланди.
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасига Карима Юлдашева бош мураббий қилиб тайинланди.
Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасига Илхом Ханжариев бош мураббий қилиб тайинланди.

