Россиянинг "Союзмультфильм"и бошқаруви раиси Юлиана Слашчеванинг жума куни хабар беришича, студия 2018 йилнинг охирига қадар мультфильм янги 8-10 та сериясини чиқариш ниятида. 2018-2020 йилларда ҳаммаси бўлиб 30 та серия яратилади.
Маълум бўлишича, янги серияларда мушук Матроскинга Михаил Ефремов, Шарик кучугига Гарик Сукачев, Фёдор амакига эса Алексей Онежен овоз беради.
Мультфильмда иккита янги персонаж пайдо бўлади – Фёдор амакининг синглиси Вера Павловна ва номаълум ҳайвон Тама-Тама.


