Ўйинларнинг қолдирилишига – «Фиорентина» сардори Давиде Астори ўйиндан олдин меҳмохонада тўсатдан вафот этгани сабаб бўлмоқда.
Бугун тур доирасида «Женоа» – «Кальяри», «Аталанта» – «Сампдория», «Беневенто» – «Верона», «Торино» – «Кротоне», «Удинезе» – «Фиорентина», «Кьево» – «Сассуоло» ҳамда «Милан» – «Интер» дербиси ўтказилиши керак эди.
«Биз даҳшатли янгиликдан қайғудамиз. А сериянинг барча вакиллари Давиде Асторининг яқинларига ҳамда «Фиорентина»га ҳамдардлик билдиради», – дейилган лига хабарида.



