Маълум бўлишича, Алматов ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Зокир Алматович  Алматов 1949 йил 10 октябрь куни Тошкент вилояти, Зангиота туманида туғилган. 1971-1988 йилларда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилган. 1988-1990 йилларда Паркент тумани ички ишлар бўлими бошлиғи. 1990-1991 йилларда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи. 1991 йил 15 сентябрда президент Ислом Каримов томонидан ички ишлар вазири этиб тайинланган. 2006 йил 5 январь куни ишдан олинган.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ генерал-полковник Зокиржон Алматов Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашганди.