"Ҳаётимдаги энг қўрқинчли кун", - дея тан олган йўловчилардан бири. "Йўриқномада бу ҳақида ҳеч нарса айтилмаганди", - деб ҳазиллашган бошқаси.

Самолётга эгалик қилувчи United Airlines авиакомпаниясидан маълум қилишларича, двигателдан суйри деталь чиқиб кетган. Шу билан бирга, рўй берган ҳодиса сабаблари ҳозирча аниқланмади. Хабарда айтилишича, учувчилар авиалайнерни хавфсиз тарзда қўндиришга муваффақ бўлган.