Хабар қилинишича, шифокорлар бир неча ой давомида Кастрога чуқур тушкунлик ҳолатидан чиқишда ёрдам кўрсатишган. Дастлаб у госпиталда даволанган, сўнгра кузатув остида амбулатор режимга ўтказилган. Марҳум ўлим олди хатини қолдирган.

68 ёшли Кастро Диас-Баларт Куба давлат кенгашининг илмий масалалар бўйича маслаҳатчиси ва Куба фанлар академиясининг вице-президенти бўлган, инновациялар масалалари билан шуғулланган.

Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро Рус 2016 йил 25 ноябрда 90 ёшида вафот этганди.