"Биз Apple томонидан фойдаланувчиларимизда ножоиз контентга кириш имкони пайдо бўлгани ва икки илова ҳам App Store'дан ўчирилганидан хабардор қилиндик, - деб ёзади мессенжер муаллифи. - Фильтрлар (ножоиз контентларга қарши) ўрнатилиши билан иловалар App Store'га қайтиши кутилмоқда".
Экспертларнинг сўзларига кўра, Apple ножоиз контентларга жуда кескин муносабатда бўлиб, уни фильтрлашни талаб қилади. "Бизнинг тахминларимизга кўра, Telegram'нинг иловалар дўконига қайтиши зарур қайта ишловлардан сўнг, бир-икки ҳафта давомида рўй беради".

