NHK телеканалининг маҳаллий ўт ўчириш хизмати вакилларига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, ёнғин ҳақидаги хабар маҳаллий вақт билан 31 январь соат 23.40да олинган. Воқеа жойига 40 та ўт ўчириш бригадаси юборилган.
Бинода 16 киши яшаган. Уларнинг барчаси кекса ёшли одамлар бўлиб, кам таъминланган фуқаролар учун нафақа билан таъминланганлар.
Қутқарувчилар 50 ёшдан 80 ёшгача бўлган 5 киши – 3 эркак ва 2 аёлни қутқаришга муваффақ бўлишган. 11 киши – 8 эркак ва 3 аёл ҳалок бўлган.
Ёнғин сабаби ҳозирча ўрнатилмаган. Тергов олиб борилмоқда.



