Янги қарорга мувофиқ, тез тиббий ёрдам хизмати ихтисослаштирилган автотранспортлари замонавий тиббий ускуналар ва рақамли радиоалоқа воситалари (рациялар)билан жиҳозланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Call-марказлар фаолиятини ташкил этиш учун шифокор, ўрта тиббий ва техник ходимлар лавозимларини жорий этиш йўли билан тез тиббий ёрдам хизматининг янгиланган штат меъёрларини қайта кўриб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди. Шунингдек уларни аҳолига самарали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлган малакали тиббий кадрлар билан қўшимча таъминлайди. 

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 1 февралидан тез тиббий ёрдам бригадалари ҳайдовчиларига уларга беморларни ташиш бўйича қўшимча равишда юклатилган функцияларни бажаргани учун, агар санитар штати мавжуд бўлмаса, тариф ставкасида 30 фоиз миқдорида устама тўлашни жорий қилиш тўғрисидаги таклифини қабул қилиш топшириғи берилди.