Миллий метеорология хизмати энг юқори даражали хавфдан огоҳлантирди. Унинг маълумотларига кўра, шамол тезлиги жойларда соатига 140 километрга етиши мумкин. 

Шунингдек поездлар ҳаракатида узилишлар кузатилмоқда: мамлакатнинг йирик шаҳарларини боғловчи кўп поездлар бекор қилинган ёки кечиккан. Камида икки киши дарахт қулаши натижасида ҳалок бўлган.

Ижтимоий тармоқларда табиий офат оқибатлари акс этган сурат ва видеолар тарқалган: қулаган дарахтлар, синган дераза ойналари ва жойидан қўзғалган машиналар...

YouTube'да шунингдек мамлакатнинг турли шаҳарларидаги гувоҳлар томонидан тасвирга олинган роликлар талайгина.

Германиянинг кўплаб ғарбий ва шимолий туманларида ҳам ноқулай об-ҳаво ҳукмрон: у ерда мактаблар ёпилган, маҳаллий аҳолидан эса уйларини тарк этмаслик сўралди.

Фото: @bbartb
Фото: twitter/@wid
Фото: instagram/@foto_vef_gaaf
Фото: instagram/@joleez
Фото: instagram/@mariannepetersmith
Фото: instagram/@regiopurmerend
Фото: instagram/@opiumed
Фото: instagram/@klump25