Унинг маълумотларига кўра, воқеа эрталаб юз берган, шаҳардаги мактаб ўқувчилари пичоқ билан жароҳатланган.
Дастлабки маълумотга кўра, жабрланганлар сони беш-саккиз киши атрофида.
Минтақа ҳудудий хавфсизлик вазирлиги матбуот хизматидан хабар беришларича, Пермдаги 127-сонли мактабнинг бир ўқитувчиси ва беш ўқувчиси икки ёш йигитнинг ҳужуми оқибатида жабрланган, икки шахс қўлга олинган.
«Саккиз киши жабрланди, барчаси тез тиббий ёрдам томонидан олиб кетилди. Бу ерда саккизта тез тиббий ёрдам бригадаси ишламоқда», - деган агентлик суҳбатдоши.



