Сувга шўнғувчилар хавфли денгиз йиртқичи билан “учрашув”ни режалаштиришмаган эди – улар Багам ороллари яқинидаги сувларда унча катта бўлмаган сариқ акулаларни озиқлантириш билан шуғулланишган. Шу пайтда уларнинг ёнига катта, эҳтимол, ҳомиладор, йўлбарс акула сузиб келган.

Бу турдаги акулалар жуда шафқатсиз экани билан машҳур, бироқ аквалангчиларга омад кулиб боқди – акула ўзини хотиржам тутган ва ҳаттоки дайверлардан бирига ўзига қўл теккизишга йўл қўйиб берди.