Асосий ўзгаришлар сифат ва товуш кўлами, заряд ва автоном фаолиятида рўй берган. Девайс ўзининг аввалги дизайнини сақлаб қолган, лекин вақт жиҳатидан узоқроқ ишлайдиган бўлган. Аккумулятор сиғими беш соатгача оширилган. Янги версиядаги қулоқчинлар релизининг аниқ санаси ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. 

Маълумотларга кўра, AirPods фойдаланувчиларининг 98 фоизи ўз харидидан жуда мамнун. Статистика Apple янги маҳсулоти мижозлар эҳтиёжини қониқтириши бўйича рекорд кўрсаткичларни қайд этган.