“Мухлислардан меҳмонхоналар нархининг жуда юқорилиги борасида шикоятлар тушмоқда, баъзи 3-4 юлдузли меҳмонхоналар нархларни 10 баробар ошириб юборишган. Ҳозир бундай 38 та шикоят қайд қилинган, Москва борасида ҳозирча бундай шикоят тушмаган”, деб айтган Тубман.
Бундан ташқари, мухлислар жаҳон чемпионатига қуръа ташлашдан 1-2 ой олдин меҳмонхоналарда онлайн-тизимлар орқали хоналарни бронлаш имкони бўлмаганидан шикоят қилишган, чунки меҳмонхоналар хоналарни сотувга қўймаган. “Кўринишича, бозор иштирокчилари қайси шаҳар мухлислар орасида энг талабгир бўлишини аниқлаш мақсадида қуръа ташлаш натижаларини кутишган”, деб таъкидлаб ўтган Тубман.



