Филиппинликнинг эҳтимолий рақиби сифатида мексикалик Карлос Окампо (22-0, 13 КО) тилга олинмоқда. У ҳали бирон марта ҳам мағлубиятга учрамаган.

Пакьяо учун бу июль ойида австралиялик Жефф Хорнга мағлуб бўлганидан сўнг ўтказиладиган илк жангга айланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пакьяо Филиппин армияси полковниги унвонини олгани ҳақида хабарлар тарқаганди.