Аввал қутқарувчиларни фақат телефон орқали чақиртириш мумкин бўлган.
“Фавқулодда матнли хабарларни қўллаш биринчи навбатда гапира олмайдиган ва эшитмайдиган одамлар учун мўлжалланган. Фавқулодда вазиятларда агар имкони бўлса, ҳар доим 112’га қўнғироқ қилинг”, дейилган хабарда.
Смс-хабарни Финляндия мобиль операторининг исталган абоненти давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтгандан кейин юбора олиш мумкин.
Янги тартиб фақатгина смс-хабарларга тааллуқли ва интернет-мессенжерларга қўлланмайди. Ушбу функциядан сим-картасиз телефонда фойдаланиб бўлмайди, хориждан хабарлар қабул қилинмайди.


