«Президентнинг матбуот эркинлиги ва CNN’га давом этаётган ҳужумлари фонида биз таклиф этилган меҳмонлар сифатида у билан бирга байрам қилиш тўғри эмас, деб ҳисоблаймиз», - дея айтиб ўтди CNN вакили.
Оқ уйдагилар эса журналистларнинг бойкоти ҳақидаги хабарларни илиқ кутиб олишди.
«Байрам эрта бошланмоқда! CNN’дан яхши янгиликлар ҳам чиқиб турар экан!» - дея ёзган Оқ уй вакили Сара Сандерс твиттердаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи ҳокимият тепасида бўлиб турган ўн ой давомида Қўшма Штатлар қандай муваффақиятларга эришганини айтиб ўтганди.



