“Ҳанузгача Европа биз учун таҳдид эмас, деб ҳисоблардик, шу сабабли ракеталаримиз учиш узоқлигини оширмасдик. Бироқ Европа таҳдидга айланмоқчи бўлса, биз ракеталаримиз учиш узоқлигини оширамиз”, деб айтган Саломий.
Унинг айтишича, Эрон ҳозирда 2 минг км гача уча оладиган ракеталари учиш узоқлигини технологиялар йўқлиги учун эмас, балки баъзи стратегиялардан келиб чиқиб оширмай келади.
Аввалроқ Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Европа Иттифоқи Эронга қарши янги санкциялар киритмаслигини айтганди.

