Galaxy S9’да асосий камера сифатида иккита ёнма-ён турувчи камера модули татбиқ қилинади. Камералар сониясига минг кадр тезлик билан секин суратга олиш имконини беради. Яқинда компания иккита янги сенсорни тақдим қилганди ва улардан бири янги смартфонда татбиқ қилиниши мумкин. Шу тариқа, S9 ўз синфида энг яхши камерага эга смартфонга айланиши мумкин.
Маълум қилинишича, Galaxy S9 Барселонадаги навбатдаги Mobile World Congress кўргазмасида намойиш қилинади. Бунга кўра, у 25 февралгача тақдим қилинишини айтиш мумкин. Galaxy S8 апрелда тақдим қилинганди. Шу билан бирга смартфоннинг “уч қатламли” ламинацияланган камера модули ҳисобига унинг нархи 60-90 долларга қимматлашиши мумкин, деб ёзмоқда Business Korea нашри.


