Америкаликлар 30 октябрда Амазонка бўйлаб паромда кетаётганларида қароқчилар ҳужумига учраганлар. Босқинчилар америкалик оилага тегишли нарсаларни ўғирлашган, оила эса яширинишга муваффақ бўлган.   

Бразилия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, оила эр-хотин ва уларнинг 3 ва 7 ёшли фарзандларидан иборат бўлган. Улар 1 ноябрда Пара штатидаги қишлоқ аҳолиси томондан топилганлар. Оила Амазонка бўйлаб серфинг доскасида сузаётган бўлган. Америкаликлар топилганларида жуда кучсизланган ва қўрққан ҳолда бўлганлар. Шифокорлар уларда ҳашаротлар чаққан излардан бошқа жароҳатлар топишмаган.