Журналист ундан «амалдаги президентга кўмаклашиш учун дипломатик хизмат масъулиятини зиммангизга оласизми», дея берган саволига сиёсатчи қуйидагича жавоб берди:

«Мен Шимолий Кореяга борган бўлардим, ҳа!».

Картер бу мавзу юзасидан президентнинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан суҳбатлашганини, аммо рад жавобини олганини айтиб ўтди.

«​Агар фойдам тегса, мен ҳар доим ҳукумат учун ёрдам беришга тайёр эканимни билдирганман»​, деб қўшимча қилди у.