"ИШИД, "Ал-Қоида", КИП – барча бу ташкилотлар ортида Ғарбнинг соясини кўрасиз. Уларнинг барчаси Ғарбда бошпана топган. Қани ФЕТО? У ҳам Ғарбда. Улар жуда жиддий моддий кўмак олишади", деб айтди Эрдўған. У бу ҳақда Афён шаҳрида Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси фаоллари олдидаги нутқида айтиб ўтди.
Эрдўған Ғарбни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблади
00:20 / 09.10.20178 3941 мин
Ғарб давлатлари ИШИД ва "Ал-Қоида" террорчилик гуруҳлари, Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси ва турк мухолифатчиси Фатҳулла Гуленнинг ташилоти ФЕТОга кўмак кўрсатади, деб айтди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.



