KUN.UZ мухбирининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларининг 27 сентябрдаги матбуот анжуманида берган маълумотларига асосланиб хабар беришича, беморлар 25 сентябрь куни туман марказидаги "Диёр" тўйхонасида ўтказилган никоҳ тўйидан кейин ўзларини ёмон ҳис қила бошлашганини айтишган, уларнинг бари тухум-барак егани маълум бўлган.
Воқеа жойига республика мутахассислари юборилган ва улар вазиятни ўрганишга киришишган. Вазиятга СЭС қоидаларига риоя қилинмаганлик натижаси сифатида баҳо берилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда 166 бемордан 94 нафари шифохонада, қолганларининг аҳволи яхшилангани сабаб уйга рухсат берилган. Шифохонадаги барча беморларнинг аҳволи - қониқарли.


