Унинг сўзларига кўра, Ироқ Курдистонида рўйхатдан ўтган кишилардан "овоз бериш жараёнида 3 305 925 киши қатнашган". Зарарийнинг қайд этишича, "референдумда иштирок этганларнинг умумий миқдори 72,16 фоизни ташкил этган".
Айрим туманларда мустақиллик учун референдумда иштирок этган сайловчилар сони 95 фоиздан ортгани айтилмоқда. Аксарият сайловчилар Ироқ Курдистони ва курдлар истиқомат қилаётган бошқа минтақалар мустақиллигини ёқлаб овоз берган. Бироқ, ҳозирча, бу хабарлар расман ўз тасдиғини топгани йўқ.
Референдумнинг расмий натижаси 72 соат ичида эълон қилинади.

