Аввалроқ Apple онлайн-дўконидан АҚШнинг Эронга қарши киритган санкциялари сабабли Эронда яратилган барча дастурларни ўчириб ташлаганди. Ўчириб ташланган дастурлар орасида егуликлар етказиб бериш, онлайн-харид дастурлари ва кўплаб бошқа дастурлар бўлган.
“АҚШ ҳеч қачон бўш томонларимизга қарши санкциялар жорий қилмайди, у ҳамиша бизнинг кучли томонларимизга санкциялар қўллайди”, деб айтган Эроннинг алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири Муҳаммад Жавод Озори Жаҳромий.
Вазир санкциялар маҳаллий ахборот технологиялари компанияларининг ютуқларидан дарак беришини ва шу сабабли Эрон ўз технологияларини ривожлантириш учун инвестицияларни кўпайтириши зарурлигини айтган.
Маълум қилинишича, Эрон Apple’нинг ушбу хатти-ҳаракатларига қарши жавоб чоралари кўришга ваъда берган.



