Маълум бўлишича, эфир вақтига ўзгартириш киритилган.
«Бироз аввал сайтимизда жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган футбол бўйича Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув жонли эфирда намойиш этилиши сўроқ остида тургани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозиргина олинган хабарларга кўра, «Спорт» телерадиоканали ўз дастурларига ўзгартириш киритди ва мазкур учрашув соат 16:45 дан бошлаб эфирга узатилади», дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 12 очко жамғарган ҳолда А гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги икки ўйиндаги ғалаба жамоамизни тўғридан-тўғри мундиалга олиб чиқади.



