“Отамиз республика ардоғида бўлди ва партиядан вафот этгунигача фақат муҳаббат ва ғамхўрлик кўрди”, деб айтган Дреснокнинг тўнғич ўғли Тед.  

Дреснок 1960-йилларда Шимолий Кореяга қочиб кетган қочоқлардан бўлган. У америкалик ҳарбий ролида Шимолий Корея ташвиқот фильмларида иштирок этган. Унинг иккала ўғли ҳам болалигидан корейс тилида сўзлашади.