Биринчи бўлимнинг сўнгида Эрик Байи ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг сўнгги қисмида, 4 дақиқа ичида яна учта гол киритган манкунианликлар кетма-кет иккинчи учрашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Натижада 2 турда 8:0 тўплар нисбати билан 6 очко тўплаган Жозе Моуриньо шогирдлари чемпионатда яққол пешқадам бўлиб турибди.

Англия премьер-лигаси, 2-тур

Суонси – Манчестер Юнайтед 0:4 (0:1)
Голлар: Байи (45), Лукаку (80), Погба (82), Марсиал (84).
Суонси: Фабианьски, Фернандес, Бартли (Раутледж, 67), Ольссон, Моусон, Меса (Нарсинх, 67), Фер, Кэрролл, Нотон, Абрахам (Макберни, 82), Айю.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Байи, Блинд, Валенсия, Жонс, Мата (Феллайни, 75), Погба, Матич, Мхитарян (Эррера, 85), Рэшфорд (Марсиал, 75), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Погба (26), Фер (73).