Мустақил бошқарилувчи аравачалар мамлакатга самолётда келиб-кетувчи ва жисмоний ёрдамга муҳтож меҳмонларга ёрдам беради. Panasonic аравачаси йўловчини регистрация бўлимига келтиради, кейин эса бутун аэропорт бўйлаб ҳаракатланади ва у билан самолёт кутади. Сайёҳни керакли нуқтага етказган аравача автоматик равишда кейинги йўловчига ёрдамга келади. 

Аравачани бошқариш учун махсус илова яратилган, шу боис жисмоний имкониятлари чекланган киши Японияга Олимпия ўйинларига ташриф буюришидан олдин ушбу иловани юклаб олиши ва аравачанинг дастур ҳамда функциялари билан танишиши мумкин. 

Panasonic аравачаси мустақил ҳаракатланиши учун иншоотлар харитасини чизиб, тўсиқлар ва одамларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган махсус дастурий таъминотдан фойдаланади. Қурилма шунингдек кўплаб датчиклар ва сенсорлар билан жиҳозланган.