Ҳинд каркидони (бир шохли каркидон) – Осиёда ҳажми бўйича филдан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг оғирлиги 2,5 тоннага етиши мумкин. Сўнгги юз йилда унинг тарқалган жойлари жуда қисқарди, бу ҳайвонлар фақатгина Покистон, Шарқий Ҳиндистон ва Непалда яшайди. Уларнинг барчаси қўриқланувчи ҳудудларда яшайди, сабаби браконьерлар учун жуда катта қизиқиш туғдиради.