Уфологлар ва турли фитна назариялари ихлосмандлари чақинларни ўзга сайёраликларнинг учар кемалари қўниши ва учиши билан тушунтиришаётганди. Жиддий олимлар эса вазиятга ҳаққоний тушунтириш беришди. 

Астрофизиклар Ернинг табиий йўлдоши сиртидаги чақинларни қуйидагича изоҳлашди: ойнинг атмосфераси сийрак газ қобиғидан иборат бўлса-да, унда барибир булутга ўхшаш зич тўпламлар пайдо бўлади ҳамда улардан қуёш нури акс этади. Ердан туриб қаралганда, оний сонияда кузатилувчи ана шу акс чақиндек туюлади. 

Экспертларнинг фикрича, Ой сиртидаги кристаллар ҳам электр кучи ҳосил қилиб, чақмоқ эффектини чақириши мумкин. Бундан ташқари, Ой сиртига дам-бадам турли метеоритлар келиб урилиб туриши ҳам сир эмас, ана шу тўқнашувлар ҳам Ердан кузатилувчи чақинларни келтириб чиқариши мумкин.