Агентлик маълумотларига кўра, етти киши қўлга олинган. Амалиёт Теҳронга қўшни бўлган Алборз вилоятининг Фордис туманида ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, Теҳронда деярли бир вақтнинг ўзида иккита террорчилик хуружи юз берди. Тўрт киши Эрон парламенти биносида ўт очишган бўлса, кейин Ислом Республикаси асосчисининг мақбарасига ҳужум уюштирилди. Терактлар учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди.



