USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Жон Риордан тадбирда иштирок этаётган фермер хўжаликлари, агробизнес корхоналари ҳамда давлат ташкилотлари вакиллари, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий ва хорижий экспертларни қутлаб, кириш нутқини сўзлади. 

Танловда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келтирилган ўнлаб гилос навлари бозорбоплиги, йириклиги ва сифати бўйича 3 хил йўналишда намойиш этилди. 

Бундан ташқари, алоҳида соврин “Энг зўр гилос” номинациясида тақдим этилди. 

Мазкур тадбир иштирокчиларга турли вилоятлардан келган касбдошлари билан ўртоқлашиш ҳамда гилос етиштириш, қадоқлаш, сақлаш ва транспортда ташишнинг янги усуллари ҳакидаги семинар-тренингда ўзаро фикр алмашиш имкониятини яратиб берди. 

Бугунги кунда Ўзбекистон 100 000 тонна ҳажм билан жаҳонда гилос етиштириш буйича бешинчи ўринни эгаллаб турибди.