Ўтган ҳафта Япония ҳудудининг катта қисмида жуда иссиқ ҳаво кузатилди, кўп жойларда ҳарорат Цельсий бўйича 30 даражадан ортиқни ташкил қилди. Натижада шифохонага етказилганларнинг 20 нафарга яқини 3 ҳафтадан ортиқ муддатга жойланди. Энг кўп жабрланганлар - Токиода. Май ойида эса иссиқлик зарбалари натижасида икки киши ҳалок бўлган.
Ўтган йили Японияда ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат туфайли 100 дан зиёд киши ҳалок бўлган. Тез ёрдам хизмати аҳолини иссиқлик уриши таҳдидига жиддий муносабатда бўлишга, кўпроқ соя-салқин жойларда бўлиб, мунтазам равишда сув ичиб туришга чақирмоқда.



