Бауэрснинг сўзларига кўра, тахминан 14 минг долларни ва ҳужжатлар бўлган ҳамённи топиб олди. Жейк топилма – “болалар учун яхши ўрнак кўрсатишга қулай имконият бўлишини” ҳис этди ҳамда пулларни дарҳол полиция бўлинмасига олиб борган.

“Бу маблағлар бизга машинага олинган кредитни қоплашга ёки таътилга чиқишга ёрдам бериши мумкин эди, бироқ кимгадир улар озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам керак бўлиши мумкин”, - дея айтиб ўтди Жейк Бауэрс.

Топилган ҳужжатлар полицияга сумка эгаси билан боғланишга имкон берди. Ўша куни у автомобиллар сотувчисининг ёнига кетаётган бўлган, бироқ пулларини ўз машинаси томида унутиб қолдирган деб ўйлаган, аслида эса маблағлар йўлда тушириб қолдирилган экан.